10:46 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Девушка в поле

“Ишонч телефони”га хотин-қизлардан 15 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушди

CC0 / pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
175 0 0

“Ишонч телефони”га мурожаатлар асосан Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Хоразм вилоятларидан келиб тушмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Бу йил беш ойи давомида қисқа рақам “1146 – Ишонч телефони”га республика хотин-қизларидан 15 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда бугун ўтказилган матбуот анжуманда Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова маълум қилди.

Уларнинг энг кўпи уй-жой, оилада ўзаро келишмовчилик, суд қароридан норозилик, алимент ундириш ва маҳалладан моддий ёрдам олиш масалалари ташкил этади.

“Ишонч телефони”га мурожаатлар асосан Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Хоразм вилоятларидан келиб тушмоқда.

2018 йилда аёлларга нисбатан жами 5 664 ҳолатда тазйиқ ва зўравонликлар содир этилган бўлиб, содир этилган жиноятлар натижасида 932 нафар аёл жабр кўрган.

Бугунги кунда жойларда 165 та зўравонликдан жабр кўрганлар учун реабелитация марказлари ташкил этилган. Бу марказларга 5 мингдан ортиқ аёллар қабул қилинди. Улардан 815 нафар аёл тиббий ёрдам, 1486 нафарига психолог ёрдами кўрсатилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кредит олиш учун 496 аёлга ёрдам кўрсатилиб, 743 аёл иш билан таъминланди.    

Асосий мавзулар