Тошкентдаги Москва энергетика институти филиалига абитуриентлардан ҳужжат қабули бошланди

© TelegramВ Узбекистане отменили медсправку для абитуриентов
В Узбекистане отменили медсправку для абитуриентов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва энергетика институти миллий тадқиқот университетининг Тошкентдаги филиалида ҳужжат қабул бошланди.

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. 2019 йил 10 июльдан Тошкент шаҳридаги МЭИ МТУ филиалида 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Филиал МИСиС в Алмалыке - Sputnik Ўзбекистон
“МИСиС” филиалига абитуриентлардан ҳужжатлар қабули бошланди

Қабул ҳужжатлари Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбек-Япон ёшлар инновация Маркази биносида қабул қилинади.

Ҳужжатлар 25 июльгача қабул қилинади.

2019/2020 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги “МЭИ” Миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида бакалаврларни тайёрлаш қабул квотаси 150 нафар этиб белгиланди, умумий қабул квотасининг 30%ини Ўзбекистон Республикаси давлат буютмаси (бюджети) ҳисобидан ташкил этилади.

Қуйидаги бакалавр таълим йўналишлар бўйича танлов эълон қилинади:

- Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 50;

- Электр энергетикаси ва электр техникаси – 100.

Абитуриентларга бир нечта олий таълим муассасаларига ариза бериш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида филиал томонидан ҳужжатларни нусхаларини нотариал тасдиқланган рус тилидаги таржимаси билан қабул қилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилган “МЭИ” МТУнинг белгиланган турдаги дипломи берилади.

Янгиликлар лентаси
0