17:09 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Одну из улиц Ташкента очистили от рекламы и вывесок

Тошкентда ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғим ставкалари тасдиқланади

Facebook
Жамият
Ҳавола олиш
129 0 0

Ҳужжатга Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдори илова қилинган.

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. “Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар ундириш вақтинчалик тартибини белгилаш ва 2019 йил учун йиғим ставкалари тўғрисида” пойтахт ҳокимлигининг қарор лойиҳаси тайёрланди.

Қарор лойиҳасига Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдори илова қилинган.

Ҳужжатда лойиҳасида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғим ундириш тартиби тасдиқлангунга қадар Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича ишлар (шартномаларни тузиш, йиғимларни ундириш, ҳисобини юритиш ва бошқалар)ни Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигидаги “Пойтахт реклама сервис” ДУК зиммасига юклатилиши белгиланган.

“Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун 2018 йил 1 декабридан йиғиладиган йиғимларнинг 10 фоизиини “Пойтахт реклама сервис” ДУК иҳтиёрига, 90 фоизини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтириилиши белгилансин”, - дейилган лойиҳада.

Ҳужжат 27 июлгача муҳокама қилинади.

Асосий мавзулар