22:04 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Экология қўмитаси Бурчимулладаги топчанларни олиб ташлади

Госкомэкологии
Жамият
Ҳавола олиш
615 0 0

Экология қўмитаси Бурчимуллада текширув ўтказиб сув бўйида қонунга хилоф равишда ўрнатилган топчанларни олиб ташлади.

ТОШКЕНТ, 14 июль – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Бурчимулла давлат ўрмон хўжалигига мансуб Урунгоч сой хавзасида қонунга хилоф равишда ўрнатилган топчанларни олиб ташлади, деб хабар қилмоқда қўмита матбуот хизмати.

Госкомэкологии убрали топчаны в Бричмулле

Хабарда айтилишига кўра ушбу ҳудуднинг бир қисми Чоткараев Улан Турдибаевич ва Қудратуллаев Бехруз Қутлимурадовичга 2019 йилнинг 21 май ва  20 июнда имзоланган шартномаларга мувофиқ ижарага топширилган.

Шартномага мувофиқ ушбу фуқаролар томонидан жами 10 та топчан ўрнатилган бўлиб, шулардан 5 таси Урунгоч сой кичик кўлининг қирғоқ олди минтақасига жойлаштирилганлиги аниқланди.

Текширув давомида ушбу топчанларнинг бештаси қонунга хилоф равишда сув ҳавзаси қирғоғига яқин жойлашгани ва сувни ифлослантиргани аниқланган ва Маъмурий жавобгарлик Кодексига асосан, фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан жарималар белгиланиб, келгусида ушбу ҳолат қайта содир этмаслиги бўйича огоҳлантирилди, дейилган хабарда.

Госкомэкологии убрали топчаны в Бричмулле

Асосий мавзулар