03:18 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Команда Миллион

“Миллион” жамоаси лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкин

© instagram / davron_kabulov
Жамият
Ҳавола олиш
28710

“Миллион” гуруҳининг доимий аъзоларига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берувчи лицензия рейтингининг 2-гуруҳи берилиб, уларнинг ҳар бирига йиллик 19 867 540 сўмдан давлат божи учун тўловларни амалга оширилиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik.Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “Миллион” гуруҳи ижодий жамоасига расмий огоҳлаштириш хатини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган “Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи томонидан жорий йилнинг 25 июндаги навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон ва унинг ташқарисида концерт дастурларини мунтазам равишда ўтказиб келаётганлиги боис “Миллион” гуруҳининг доимий аъзоларига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берувчи лицензия рейтингининг 2-гуруҳи берилиб, уларнинг ҳар бирига йиллик 19 867 540 сўмдан давлат божи учун тўловларни амалга оширилиши белгиланди. 

 “Шу боис, Муассасага концерт ўтказиш учун тақдим этилган концерт сценарийсида кўрсатилган “Миллион” гуруҳи ижодий жамоаси аъзолари (Даврон Кабулов, Миркомил Мусаев, Алишер Батиров, Маъруф Носиров, Ниғматжон Ўткиров, Феруза Норматова, Умиджон Ҳайдаров) лицензиялари учун ҳар бирига алоҳида йиллик 19 867 540 сўмдан, концерт дастуридаги “Шоввозлар” гуруҳи ва қолган аъзоларга эса (ушбу тўлов иштирокчилар сонидан ва муассасага тўланган сўмдан келиб чиқиб қайта ҳисобланади) рейтингнинг 4-гуруҳи бўйича ҳар бирига алоҳида йиллик 8 109 200 сўмдан миқдоридаги тўловлар тўланиши маълум қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сиздан ижодий жамоангиз лицензиялари учун (умумий 13 нафар аъзоларга) йиллик жами 187.727.980 сўм давлат божини “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг махсус ҳисоб рақамига жорий йилнинг 16 июлига қадар тўлашингиз сўралади.    

Акс ҳолда, Муассаса ва “BRAVO MUSIC” МЧЖ яъни, (“Миллион”) гуруҳи ижодий жамоаси ўртасида тузилган лицензия шартномаси бекор қилинади”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар