Мен барча авиакомпанияларни давлат ихтиёрига берган бўлардим – эксперт

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишГенеральный директор Ассоциации "Аэропорт" Виктор Горбачев
Генеральный директор Ассоциации Аэропорт Виктор Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча авиакомпаниялар давлатга тегишли бўлгани яхши, - деб ҳисоблайди Россия аэропортлар ассоциацияси директори.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Россия аэропортларининг ассоциацияси бош директори - Горбачев Виктор Иванович авиаташув хизматлари соҳасидага монополия ҳақида Sputnik мухбирининг саволларига жавоб берди.

Ўзбекистоннинг беш аэропорти бизнинг аъзомиз. Мен ҳар йил Ўзбекистонга 1-2 маротаба бориб келаман. Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганчдаги аэропортларда кўп маротаба бўлганман. Шуни ишонч билан айтишим мумкин-ки, Ўзбекистон ҳаво йўллари ўз вазифаларини тўлиқ бажармоқда.  

Горбачев: частным авиакомпаниям в Узбекистане негде развернуться

Хусусий авикомпаниялар масаласига келсак - бизнес ва тижорат парвозлар учун хусусий авиакомпаниялар хизматидан фойдаланса бўлади, лекин доимий парвозлар амалга оширганда ёки катта гурҳ сайёҳларни чартер парвозларда ташилганда – бир ёки иккита йирик авиакомпания бўлса етарли. 

Менимча, барча йирик авиакомпаниялар давлат ихтиёрида бўлса яхши. Нимага деганда, янги ва замонавий авиацион техника харид қилиш учун улкан маблағ керак. Худо кўрсатмасин бирор кор-ҳол бўлиб қолса, хусусий компания маблағни қаердан олади?

Boeing 787 Dreamliner авиакомпании Узбекистон хаво уйллари - Sputnik Ўзбекистон
Билетлар арзон, йўловчилар сони кўп бўлади – Ўзбекистон ҳаво йўллари ўзгармоқда

Давлат ўзига тегишли бўлган корхонага бу масалада ёрдам бериши мумкин. Унинг учун турли преференциялар яратиши мумкин. Масалан Россияда Аэрофлот 85-90 %га давлатга тегишли корхона ва шундай бўлгани жуда яхши.   

Ўзбекистон ҳаво йўлларига келсак – бугунги кунда улар ўз вазифаларини тўлиқ бажармоқда. Уларнинг самолётлар парки ҳам жуда яхши Airbus, Boeing, уларда ҳатто бизнес класс ҳам бор, ва энг асосийси – уларнинг самолётлари доим тўла.

Иккинчидан эса - Ўзбекистонда авиация хизматлари бозори ҳам ҳудуд ҳам унчалик катта эмас, бир неча хусусий авиакомпаниялар учун торлик қилиши мумкин, дейди эксперт.

Нархи қиммат дейсизми?

Нарх-наво сиёсатига келсак – буни давлат ҳал қилади. Бунинг учун монополияга қарши қўмита бор, Ўзбекистон ҳаво йўлларирнинг марказий аппарати бор. Келинг бу масалани давлат билан муҳокама қилайлик. 

 

Янгиликлар лентаси
0