Ўзбекистонда қанча абитуриент ўқишга ҳужжат топширди?

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДевушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов
Девушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йилги қабул жараёнида энг ёш абитуриент 14 ёшни, энг ёши катта абитуриент 87 ёшни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди. 

80-летний Тухтамиш Султонов подал документы в высшие учебные заведения через Центр госуслуг Ангорского района Сурхандарьинской области. - Sputnik Ўзбекистон
Рекорд янгиланди: Ўзбекистонда 80 ёшли фуқаро ўқишга ҳужжат топширди

Давлат тест маркази маълумотларига қараганда, республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтказилди.

Шундан кундузги таълим шаклига - 718 097 нафар, кечки таълим шаклига - 13 821 нафар, сиртқи таълим шаклига - 335 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 90 та олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ва 201 та Давлат хизматлари марказларида 4 500 дан ортиқ операторлар томонидан амалга оширилди

Бу йилги қабул жараёнида энг ёш абитуриент 14 ёшни (14 ёш 212 кун), энг ёши катта абитуриент 87 ёшни (87 ёш 182 кун) ташкил этди.

Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасаси Самарқанд давлат университети бўлиб, бу ерга 74 минг 377 нафар абитуриент ҳужжат топширган. 45 минг 977 нафар абитуриент танлаган Андижон Давлат университети иккинчи, Қарши давлат университети эса 44 минг 676 нафар абитуриент билан учинчи ўринда қайд этилган.

Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасаси (биринчи сифатида танланган таълим йўналишига нисбатан, бир ўринга) эса Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали (29,47) бўлди.

Янгиликлар лентаси
0