“Ўзбекистон темир йўллари” Қарши ва Шаҳрисабзга иккита поезд рейсини бекор қилди

© © Sputnik / Стас ЭтвешПосадка пассажиров на скоростной поезд "Афросиаб" на вокзале города Самарканд
Посадка пассажиров на скоростной поезд Афросиаб на вокзале города Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу кунга харид қилинган чипталар вокзал кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Жорий йилнинг 23 июль куни “Самарқанд – Қарши” участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилади.  Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар қилмоқда.

“Афросиёб” Жиззахда тўхтаб ўтишни бошлади

“Шу муносабат билан "Тошкент - Қарши" йўналишида ҳаракатланадиган 758/757-сонли “Афросиёб” электропоезди шу куни ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу санада 8/7-сонли “Тошкент – Шаҳрисабз” йўналишидаги тезюрар поезд қатнови бекор қилинади. Ушбу кунга харид қилинган чипталар вокзал кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0