08:33 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Мужчина работает за компьютером

Эксперт Ўзбекистонда “амалдорларнинг ваъдалари” сайтини яратиш ҳақида

© CC0 / Pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
157 0 0

Сайтда амалдорларнинг берган ваъдалари ва уларнинг бажарилиш муддатлари рўйхатга олинади. Сўнгра эса уларнинг бажарилиши кузатиб борилади. РАНХиГС профессори бу каби ташаббус истиқболлари борасида ўз фикрини билдирди.

Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС)нинг давлат хизмати ва кадрлар сиёсати кафедраси профессори, фалсафа фанлар номзоди Владимир Соколов Эксперт Ўзбекистонда “амалдорлар ваъдалари” сайтини яратиш ҳақидаги фикрларини Sputnik Ўзбекистонга билдирди.

Ўзбекистонда амалдорлар ваъдаларини бажарилишини кузатиб борувчи сайт ишга туширилди.

Vada.uz – сайти президент, бош вазир, ҳоким, вазирлар ва бошқа йирик амалдорлар берган ваъдалари ва уларнинг бажарилиш муддатларини рўйхатга олиб, сўнгра уларнинг бажарилишини кузатиб боради.

Айни дамда ушбу сайтда 28 та ваъда қайд этилган бўлиб, уларнинг 3 таси бажарилган, 9 таси бажарилмаган ва 16 таси “бажарилмоқда” – мақомига эга.

Эксперт Ўзбекистонга қадар шунга ўхшаш ташаббусдан Сильвио Берлускони (Италиянинг собиқ бош вазири) фойдаланганини маълум қилди. Бу унга бош вазир лавозимини эгаллашига ёрдам берган.

Экспертнинг фикрига кўра, мазкур ташаббус иш бериши учун назорат қилувчи орган ва жазо тизимини ташкил қилиш керак. Масалан, ваъдасини бажармаган амалдор аввалига огоҳлантирилади. Бир нечта огоҳлантиришдан сўнг лавозимидан четлаштирилади. Ана ўшанда қуруқ ваъдабозликка чек қўйилади ва ваъда берган амалдор лавозимидан айрилиб қолмаслик мақсадида ваъдасини бажаришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

Асосий мавзулар