23:12 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Флаг радикальной исламистской организации ИГИЛ

Террорчилар жуда ёшариб кетди - махсус хизмат вакили

© Sputnik / Андрей Стенин
Жамият
Ҳавола олиш
850 0 0

“Альфа” антитеррор махсус кучлар собиқ қўмондони Юрий Погиба ёшлар террорчилар сафига кириб қолишининг асосий сабабларини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Қирғизистон “Альфа” антитеррор махсус кучлар собиқ қўмондони, атитеррор кучлар халқаро ассоциацияси президенти Юрий Погиба ёшлар террорчилар сафига кириб қолишининг асосий сабабларини айтиб ўтди. 

Погибанинг сўзларига кўра, бугунги кунда КХШТ мамлакатлари ёшлари билан идеологик жиҳатдан ишлашни имкон қадар эртарок йўлга қўйиш керак, чунки террорчилар ёши жуда ёшариб кетмоқда.

“Масалан Чеченистон уруши вақтида террорчи образи - ўрта ёшли “соқллли амакилар” эди. Ҳозир бўлса уларнинг ўртача ёши 17-23 ни ташкил қилмоқда. Терроряилар орасида ҳатто 12-14 ёшли болалар ҳам учрайди”, - дейди мутахассис.

Юрий Погиба айтишига қарагандан, террорчилар ёлловчиларии учун айнан ўсмир ёшда бўлган ёшлар билан ишлашдан манфаатдор. Чунки ушбу ёшда болалар оғриқдан ва ўлимдан қўрқмайди, қаҳрамон бўлишни истайди.

Погиба КХШТ мамлакатларида ёшлар билан ишлаш ягона стратегиясини ишлаб чиқиш керак, акс ҳолда миллий хавфсизлин учун бунинг оқибатлари аянчли бўлиши мумкин.

Асосий мавзулар