23:25 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

Nestle Ўзбекистондаги иккита заводини сотди

© Nestle.ru
Жамият
Ҳавола олиш
590 0 0

Nestle Uzbekistan ва Lactalis компанияси ўртасида шартнома имзоланди. Франция компанияси Намангандаги иккита Nestle фабрикасини бошқариш ҳуқуқини олди.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Nestle Uzbekistan МЧЖ мамлакатда бир нечта корхоналарини Lactalis компаниясига сотилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ушбу компания матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Nestle Uzbekistan ва Lactalis компаниялари ўртасида Ўзбекистонда сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини сотиш тўғрисида шартнома имзолади. Франция компанияси Намангандаги иккита Nestle фабрикасини бошқариш ҳуқуқини олди.  

Lactalis компанияси Ўзбекистонда Nestle глобал брендлари бўлган:  Nesquik, Nido ва Nestlé Pure Life сувларини ишлаб чиқариши мумкин.

Nestle Uzbekistan ҚҚ 1999 йилда ташкил қилинган. Ҳозирги вақтда корхона таркибида бир нечта завод фаолият кўрсатмоқда. Улардан иккитаси Наманганда жойлашган бўлиб, уларда  ичимлик сув ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Асосий мавзулар