Ўз ишига совуққонлик билан қараган масъул ходимлар вазифасидан озод этилди – ССВ

© Информационная служба Министерства здравоохранения УзбекистанаОперация
Операция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фаолияти давомида камчиликка йўл қўйган, ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тиббиёт ходимларига нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ишига совуққонлик билан қараган масъул ходимлар вазифасидан озод этилганини маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бу борадаги саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилашда  ижобий натижаларга эришилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жойларда бу борада олиб борилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиб бормоқда. Ўрганишлар натижасида ана шундай ижобий  ўзгаришлар баробарида айрим ҳудудларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи туманларида  жорий йилнинг ўтган олти ойи якунларига кўра, оналар ўлими кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан муайян даражада кўпайганлиги аниқланган. 

Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
“Фарҳод” бозорида кекса ёшли аёл вафот этиши ҳолати юзасидан баёнот берилди

Юзага келган вазиятни атрофлича ўрганиш, мавжуд муаммолар ечимини топиш, таҳлил қилиш ва маҳаллий шифокорларга ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада яхшилаш юзасидан амалий-услубий ёрдам бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ олимлари ва малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб туришибди. Улар томонидан оналар ўлими кўпайиши билан боғлиқ вазият синчиклаб ўрганилмоқда. Бу борада йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилиб, уларнинг олдини олиш юзасидан тиббиёт ходимларига услубий ёрдам кўрсатилиб, замонавий ташхис ва даволаш усулларини амалиётга қўллаш бўйича билим кўникмаларини оширишда кўмак беришмоқда.

Шу билан бирга, фаолияти давомида камчиликка йўл қўйган, ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тиббиёт ходимларига нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Перинатал маркази директори А. Абидов, директор ўринбосари З. Жуманиязова ва патология бўлими бошлиғи М. Эшбаева лавозимидан озод этилди. Мазкур марказнинг реанимация бўлими бошлиғи М. Низаматдинов ва 4-туғруқ бўлими бошлиғи С. Ешмановага жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган. Ушбу марказнинг реанимация бўлими шифокорлари Г. Сарибаева ва З. Аблакимов, Г.Танирбергеновлар, шунингдек, навбатчи акушер-гинекологи Л. Бурангулова, патология бўлими акушер-гинекологи Д. Янгибоева, 3-туғруқ бўлими акушер-гинеколог Г. Аширбекова ҳамда 1-туғруқ бўлими навбатчи дояси А. Сариеваларга эса “хайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Мать с младенцем - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марҳамат туман туғруқхонасидаги ҳолат юзасидан изоҳ берди

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Д. Бекбоева, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Тарихов, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б. Жуманиязов ва Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д. Ембергеновларга жарима жазо чоралари қўлланилди.

Айни пайтда пойтахтдан борган мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда оналар, болалар, ўсмирлар, фертил ёшдаги аёллар ва аҳолининг барча қатламига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада яхшилаш, тиббий-профилактика, перинатал ва антенатал тиббий ёрдамни замон талаблари даражасида ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқда.

Айтиш жоизки, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида қарийб беш юз минг нафар туғруқ ёшидаги аёллар истиқомат қилади. Уларга тиббий-профилактика ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича замонавий имкониятлар яратилган. Ҳудуддаги 16 та туғруқ мажмуаси ва Республика перинатал маркази замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда Аёллар маслаҳатхонаси бўлими ва Қизлар саломатлиги маркази, перинатал скрининг хоналари ташкил этилиб, замонавий тиббий диагностика воситалари билан жиҳозланган.

Янгиликлар лентаси
0