05:00 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Сотрудники ГУВД г. Ташкента

Тошкентда жиноятчилик камайди – ИИББ

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
70 0 0

Тошкент шаҳрида жиноятлар сони қанчага камайгани маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Жорий йилнинг биринчи ярмида Тошкентда жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,7% га камайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2019 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида умумий жиноятлар сони 649 тага ёки 18,7 фоизга (3469 та – 2018 й.; 2820 та – 2019 й.) камайган.

Шаҳар кўчаларида ва жамоат жойларида жиноятчилик кескин - 41,7%га (412 та – 2018 й.; 240 та – 2019й.) камайган.

Жиноят қидирув йўналиши бўйича жиноятчилик даражаси 30,4% га (2544 та – 2018 й.;   1770 та – 2019 й.) камайган.

Шунингдек, ўғрилик 51,9 фоизга (524 тадан 252тагача ), талончилик 36,7 фоизга (60 тадан 38 тагача), босқинчилик 52,4 фоизга (21 тадан 10тагача), безорилик 34,1 фоизга (82 тадан 54 тагача) камайган.

Асосий мавзулар