04:01 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
В Узбекистане отменили медсправку для абитуриентов

Юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилди

© Telegram
Жамият
Ҳавола олиш
117 0 0

Ўзбекистонда юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш муддати 17 августгача узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонда юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш муддати 17 августгача узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида маълум қилинди.

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг юридик коллежларига абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари юридик коллежлар қабул комиссиялари томонидан 2019 йилнинг 1 июнидан 20 июнигача (шу куни ҳам) қабул қилининган эди.

“Ҳужжат топшира олмаган кўплаб абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарини мурожаатлари бўйича Ҳукумат томонидан юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини жорий йилнинг 17 августигача давом эттиришга розилик берилди”, - дейилади хабарда.

Юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни яна бошланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 млн.дан зиёд абитуриентлар ўқишга ҳужжат топширди.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасаси Самарқанд давлат университети бўлиб, бу ерга 74 минг 377 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасаси сифатида Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали қайд этилди.

Асосий мавзулар