07:23 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Туристы осматривают мавзолей Гур Эмира в Самарканде

Шавкат Мирзиёев “Туризм тўғрисида”ги қонунни имзолади

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
106 0 0

Жисмоний ва юридик шахсларга туризм объектлари тўғрисида маълумот берувчи ҳамда уларни тарғиб қилувчи туристик ахборот марказлари ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Туризм тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Жисмоний ва юридик шахсларга туризм объектлари тўғрисида маълумот берувчи ҳамда уларни тарғиб қилувчи туристик ахборот марказлари ташкил этилади.

Қонунга мувофиқ, туроператорлик ва турагентлик фаолияти, шунингдек, саёҳатлар ташкил этишга доир бошқа фаолият туристик фаолият ҳисобланади.

Туроператорлар ва турагентлар фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

Экскурсия хизматлари кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлган жисмоний шахсларга туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб қилинмайди.

Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар Қўмита томонидан бериладиган сертификат олганидан кейин, юридик шахс ташкил этмасдан мустақил равишда хизматлар кўрсатиши мумкин.

Қонунга мувофиқ, Қўмита Ўзбекистоннинг Миллий туристик белгисини ишлаб чиқади. Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир йил ичида 60 мингга яқин хориж фуқаросига Ўзбекистонга кириш электрон визаси берилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар