Ҳудудларга бириктирилган мактабларни кўрсатувчи онлайн харита ишга тушди

© ХТВОнлайн карта школ с указанием прикрепленных микрорегионов
Онлайн карта школ с указанием прикрепленных микрорегионов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги муайян ҳудудга бириктирилган мактабларни кўрсатувчи онлайн харитани ишга туширди.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Ота-оналар учун мактаб жойлашуви ва микроҳудудни аниқлашга ёрдам берувчи онлайн харита ишга тушди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

gis.uzedu.uz  манзилида жойлашган  харита ота-оналарга ўзларининг микроҳудудлари ва уларнинг ҳудудларидаги мактабларни аниқлаб олиш имкониятини беради. Ҳозирги кунда мазкур хизмат тест режимида фаолият юритмоқда. Онлайн харитага Тошкент шаҳридаги барча мактаблар микроҳудудлари билан киритилган”, - дейилган хабарда.

Хизматдан фойдаланиш учун сайтга кириш керак ва тегишли туманни танлаш лозим. Шундан кейин Maktablarni ko‘rish тугмасини босиш керак ва тизим харитада мактабларни кўрсатади. Янги қабул тизими жорий этилаётган мактаблар қизил рангда кўрсатилган.

Ушбу янги хизмат Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази ходимлари томонидан яратилган. Келажакда хизмат кенгайтирилиб, республикадаги барча мактабларнинг микроҳудудларини кўриш имконияти яратилади.

Эслатиб ўтамиз, мактабларнинг микроҳудудлари туман ҳокимиятлари қарори билан тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июлда қабул қилинган 469-сон қарорига мувофиқ мактаблар биринчи навбатда ушбу ҳудудга бириктирилган манзиллардан ўқувчиларни қабул қилиши керак.

 

Янгиликлар лентаси
0