03:37 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

ИИББ Никита Макаренкога миннатдорлик билдирди

© Gazeta.uz
Жамият
Ҳавола олиш
314 0 0

ИИББ журналист Никита Макаренкога фаол фуқаролик позицияси учун миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Gazeta.uz муаллифи Никита Макаренкога фаол фуқаролик позицияси учун миннатдорлик билдирди.

Бир кун олдин Никита Макаренко унинг уйи олдидаги тунги клубда тонг соат 5гача балан овозда мусиқа қўйилаётганидан ва ИИБ ходимлари бунга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаётгани ҳақида хабар қилган эди.

ИИББ Макаренконинг ушбу мурожаатни барча тафсилотларигача ўрганиб чиқиб, тунги клуб тарқатаётган шовқинни қайта ўлчашини ҳамда ушбу вазиятга қарши чора кўрмаган ички ишлар ходимлари ҳатти-ҳаракатига ҳам мажмуали баҳо беришни ваъда қилган.

Шу билан бирга ИИББ ўз хабарида журналист Никита Макаренкога жамоатчилик ҳаётида фаол иштирок этаётани, ўз мақолаларида ижтимоий - долзарб муаммоларни ёритиб бораётгани ҳамда ИИББ билан ҳамкорлик қилаётгани учун миннатдорлик билдирган.  

Эслатиб ўтамиз, Никита Макаренко Ўзбекистоннинг энг фаол журналистларидан бири. У ўз мақолаларида Тошкент аптекаларда наркотик-дорилар сотилиши, мактабларга  қабул қилишда қийинчиликлар, маданият ва санъатни соҳасини молиялаш, ДТМ фаолияти ва Ўзбекистонда журналист бўлиб ишлаш муаммоларини батафсил ёритиб келмоқда.

Асосий мавзулар