05:04 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Автобусы Yutong

Тошкент - Қизилўрда йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди

© Пресс-служба Госкомтуризма Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
75 0 0

Замонавий қулайликларга эга бўлган Yutong автобуси маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Тошкент автовокзалидан йўлга чиқади.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. 22 июлдан эътиборан Uzautotrans Service МЧЖ Тошкент- Қизилўрда йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновларини амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, замонавий қулайликларга эга бўлган Yutong автобуси маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Тошкент автовокзалидан йўлга чиқади. Мазкур йўналиш масофаси 583 км бўлиб, йўлга 10 соату 30 дақиқа сарфланади, йўл ҳақи эса 80 000 сўмни ташкил этади.

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Автобуслар чегарани “Ғишткўприк” ва “Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтади. Рейсларнинг охирги тўхташ нуқтаси “Тошкент»”(Ўзбекистон) ва “Салтанат” (Қозоғистон) автовокзалларидир. Автобуслар Қизлўрдадан Тошкент томон соат 16:30 да йўлга чиқади.

Мирзиёев маҳаллий ва халқаро йўналишларда автобус йўл ҳақини арзон қилишни буюрди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Zhengzhou Yutong Bus Co компанияси Ўзбекистонга 68 та Yutong автобусини етказиб бергани ва Uzautotrans Servicе  қўшни давлатлар ҳамда Россиянинг Москва, Омск, Уфа, Самара ва Новосибирск каби шаҳарларига мунтазам автобус маршрутларини йўлга қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар