Ўзбекистонда қарийб 400 та коллеж биноси мактабларга берилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишШкольники
Школьники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Натижада 2019-2020 ўқув йилида мактаб ўқувчилари учун қўшимча 224 мингдан ортиқ ўқувчи ўринлари яратилади.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Ўзбкестонда мавжуд 1469 та касб-ҳунар коллежларининг 383 та биноси мактабларга берилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахбророт хизмати хабар қилди.

Хабарда таъкидланишича, натижада 2019-2020 ўқув йилида мактаб ўқувчилари учун қўшимча 224 мингдан ортиқ ўқувчи ўринлари яратилади.

Директор Института профессионального кадровика Валентина Митрофанова  - Sputnik Ўзбекистон
Митрофанова Ўзбекистонда ўрта бўғин мутахассислари тақчиллиги ҳақида

Тегишли топшириқни Шавкат Мирзиёев 2019 йил 15 июлда узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масаласига бағишлаб ўтказилган мажлисда берган.

Коллежларни мактабларга айлантиришни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигида республиканинг ҳар бир ҳудудида ишчи гуруҳлар тузилган ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун ишлар бошлаб юборилган.

Қуйида Халқ таълими тасарруфига ўтказилиши белгиланган касб-ҳунар коллежлари рўйхати келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0