Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилади

CC BY-SA 2.0 / CIAT / genebank5Растения в пробирках
Растения в пробирках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агентлик ходимларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. “Яратилаётган маҳаллий навлар, хорижий давлатлардан импорт қилинаётган нав ва дурагайларни синовдан ўтказиш ва давлат реестрига киритиш ишларини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Плодоовощная продукция - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўсимликлар карантини бўйича давлат органлари тизими қайта кўриб чиқилди

Ушбу қарор лойиҳасида айтилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ва муҳофаза қилиш агентлиги этиб қайта ташкил этилади.

Агентликнинг асосий вазифалари:

- маҳаллий ва хорижий мамлакатларда яратилган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари бўйича синов ишларини амалга ошириш;

- қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари бўйича селекция ютуқларини муҳофаза қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритиш;

- қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ўтказишни услубий таъминлаш;

- қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ва муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, бу борада ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;

- қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ва муҳофаза қилиш бўйича кадрларнинг малакасини ошириш.

“Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, шунингдек, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади”, - дейилган ҳужжатда.

Янгиликлар лентаси
0