06:05 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Директор Русской Гуманитарной Миссии Алексей Полковников

Россиядан Ўзбекистонга нега ўқитувчиларни юбориш иложи бўлмаяпти – эксперт изоҳи

Sputnik / Александр Натрускин
Жамият
Ҳавола олиш
396 0 0

“Рус гуманитар миссияси” ташкилоти бош директори Алексей Полковников Ўзбекистонда рус тилидан таълим бериш билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўзлаб берди.

“Бизга тез-тез маҳорат дарсини ўта оладиган, қайта тайёрлаш курсларини ташкиллаштира оладиган педагогларни Ўзбекистонга олиб келиш илтимоси билан мурожаат қилишади. Бироқ буни ўқув дастурларининг фарқли эканлиги сабабли амалга ошириш мушкил”, - деди Полковников Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

“Рус гуманитар миссияси” ташкилоти бош директори мисол тариқасида Тожикистон мактабларини келтирди. У ерга мана икки йилдирки Россия ўқитувчилари мактабларда дарс ўтишлари учун жўнатилмоқда. Ўзбекистонда буни ўқув дастурлари ўртасидаги фарқ туфайли амалга оширишнинг иложи бўлмаяпти.

“Улар (Ўзбекистон – таҳр.) ўз йўлларидан кетишди: рус тили ва бошқа фанлардан ўз дарсликларини яратишди. Шунинг учун рус адабиётини олиб келиш унчалик тўғри иш бўлмайди, чунки у маҳаллий ўқув дастурига мос келмайди”, - дея таъкидлади эксперт.

У Ўзбекистонда рус тилини ўргатишга тайёр ва рус тилини яхши кўрадиган ўқитувчилар борлигини қайд этди.

Асосий мавзулар