23:30 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

Ўзбекистон гилосида витамин кам чиқди

© Sputnik / Евгений Биятов
Жамият
Ҳавола олиш
565 0 0

Роспотребнадзор текшируви вақтида Ўзбекистон гилоси ва ўрики таркибида витаминлар миқдори бир неча баробар кам чиқди.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Россияда товар ва хизматлар сифатини текширувчи давлат ташкилоти – Роспотребнадзор ва РИА Новости журналистлари билан биргаликда шу кунларда Москва магазинларида сотилаётган бир неча меваларни текшириб кўришди.

Улар, хусусан, Ўзбекистонда етиштирилган “Баҳор” навли қизил гилос, ва “Шаллах” навли ўрикни ҳамда Арманистондан олиб келинган қулупнайни текшириб кўришди.

© Sputnik / Евгений Биятов
Проверка продуктов в лаборатории Роспотребнадзора

Мутахассислар биринчи навбатда мевалар хавфсизлигини текширишди. Гилос, ўрик ва қулупнайда оғир металл тузлари пестицидлар ёки бошқа зарарли кимёвий моддалар топилмади.

Иккинчи навбатда улар мевалар таркибида С витамини, фойдали темир, кальций, магний, натрий, фосфор ва бета-каротин моддалари миқдорини аниқлашди.

Гилосда – темир моддаси одатдагидан кўра 6 баробар, С витамини - 3,5 баробар, калций - 3 баробар,  магний ва фосфор – 2,5 баробар кам бўлиб чиқди. Одатда 100 грам гилосда 13 грам натрий моддаси бор, лекин бу сафар 1,4 грамм чиқди. Лекин бета-каротин - нормадан 10 баробар кўп.

Ўрикда ҳам витаминлар миқдори белиганган миқдордан кам чиқди. Витамина С — 3,5 баробар, калий — 1,5 баробар, кальций ва натрий —2,5 баробар кам.

© Sputnik / Евгений Биятов
Проверка продуктов в лаборатории Роспотребнадзора

Арманистон қулупнайида  темир – 4 баробар, кальций – 2 баробар, магний – 1,5 баробар кам чиқди. С витамни 50 миллиграмм – етарли миқдорда экан.

Роспотребнадзор раҳбари Анна Потапова айтишига қараганда, витаминлар етишмаслигига бир неча сабаб бўлиши мумкин. Улар орасида – қуёшли кунлар кам бўлгани, ерда минераллар миқдори камлиги ва бошқалар, деди мутахассис.

Попова айтишига қараганда, “Демография” миллий лойиҳа талабларига кўра, Россия аҳолиси экологик тоза ва витаминларга бой мевалар билан таъминланиши керак. Шу сабабдан Роспотребнадзор дастуронга тортилаётган барча мева-сабзавотларнинг молекуляр таркибини текшириши керак.

© Sputnik / Евгений Биятов
Проверка продуктов в лаборатории Роспотребнадзора

Овқатланиш Илмий-текшириш институти мутхассиси Наталия Жилинская айтишига қараганда, алоҳида меваларда фойдали витаминлар кам бўлсада, уларнинг инсон организмига умумий фойдаси катта. Масалан, ўрик холестерин миқдорини камайтириб, юрак-қон айланиш тизимига яхши таъсир қилади. Бошқа мевалар таркибида озуқа толалари кўп – бу эса овқат ҳазм қилиш тизими учун фойдали, - дейди мутахассис.

Ундан ташқари мевалар таркибида С, В1 ва В6 витаминлари, калий, темир, хром, марганец, кальций, йод, селен ва фосфор бор. Буларнинг барчаси инсон организми учун керакли моддалар.

Асосийси, меваларни оч қоринга бир меҳридан ортиқ истеъмол қилмаслик керак. Катта ёшли киши учун 1 кунда 1 кггача мева истеъмол қилиш мумкин, лекин ушбу миқдорни бўлиб бўлиб бир неча маротаба истеъмол қилинса – янада фойдали бўлади, ошқозонга зарар етмайди.

Асосий мавзулар