Бузилган ресторан эгаси судга мурожаат қилишга мажбур бўлди

© ТППСнесенное здание ресторана Ezidiyor
Снесенное здание ресторана Ezidiyor - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Tashkent City қурилиши муносабати билан бузилган Ezidyor ресторани эгаси судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Tashkent City қурилиши муносабати билан бузилган тадбиркор манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилди. Бу ҳақида палата матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"Келишув амалга ошмагани сабаб, тадбиркор фаолиятини тўхтатишига ва юзлаб ишчиларни ишдан бўшатишга мажбур бўлган", - дейилган хабарда. 

“Tashkent City” барпо этилиши муносабати билан “GRAND DUET” МЧЖга қарашли кўчмас мулк объекти бузилишга тушганидан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимияти Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Sayohat” ресторани биносини, қонунчиликда белгиланган тартибда Қўшма корхона тасарруфига топшириши лозим эди. Бироқ бу келишув амалга ошмаган.

Расул Кушербаев, депутат - Sputnik Ўзбекистон
Кўчмас мулкни бузиш ҳуқуқини ҳокимлардан олиб судларга бериш керак – депутат

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 2019 йил феврал ойида, қўшма корхонасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминланиши мақсадида Чилонзор туман Маъмурий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Маъмурий судининг 2019 йил 16 майдаги ҳал қилув қарорига асосан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган эди.

Мазкур хал қилув қарори ижроси амалда таъминланган такдирдагина, тадбиркорнинг қонуний манфаатлари тўлиқ химоя қилинган дея оламиз, дейилган Савдо-саноат палатаси хабарида.

Янгиликлар лентаси
0