03:22 26 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
188 0 0

Зиёратчилар Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Boeing-787 ҳаво лайнерларида етказилади.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. ”Ўзбекистон ҳаво йўллари” 24 июлдан “Ҳаж – 2019” дастури бўйича парвозларни бошлайди, дея хабар беради авиакомпания.

Маълум қилинишича, зиёратчиларни Саудия Арабистонига ташиш 24 июлдан 3 августга қадар 32 та рейс орқали амалга оширилади.

Ўзбекистонинг 7 та шаҳри: Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Нукус, Қарши, Наманган, Урганчдан 7200 нафар зиёратчи Ҳаж амалини бажаради.

Зиёратчиларни Жидда шаҳридан ўз ватанларига қайтариш 17 августдан 1 сентябргача режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилдан ўзбекистонлик мусулмонлар учун ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар