10:00 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёевнинг бешта энг катта ютуғи

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Жамият
Ҳавола олиш
100510

Шавкат Мирзиёевнинг бешта энг катта ютуғи ёки нима учун президентга раҳмат айтишимиз керак. 

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти бўлганидан сўнг қандай ижобий ўзгаришлар юз берди, деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин.

1.  Эркин конвертация – оддий иқтисодий операция, бир валютани иккинчисига алмаштириш одинги замонларда катта муаммо эди. Агар ушбу валюта корхонага тегишли бўлса – уни давлат курсида сотиш мажбурияти ҳам бор эди. Шавкат Мирзиёев ҳукумат бошига келганидан сўнг биринчи навбатда амалга оширган энг катта ислоҳотлардан бири валюта айирбошлашни эркинлаштириш бўлди.

2.  Банк-кредит тизими ислоҳоти. Марказий банк, Молия вазирлиги фаолиятида ижобий ўзгаришлар яққол сезила бошланди. Хусусан, инфляция, бюджет, ташқи савдо айланмаси ҳақида аниқ кўрсатгичлар эълон қилиниб ана шуларга асосланган молия кредит сиёсати олиб борила бошланди. Ундан ташқари Халқаро молия ташкилотлари экспертлари маслаҳатларидан фойдалана бошланди. Бу эса ўзининг ижобий натижалари бермоқда. Масалан – нисбатан паст инфляция, евробондлар, инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ва ишончининг ортиб бораётгани ва бошқалар.

3.  Ҳақиқатга яқин статистика. Бир неча йил олдин Ўзбекистон тегишли органлари эълон қилаётган статистик маълумотларга ҳеч ким ишонмас эди. Бугун эса - Ўзбекистон аҳолисининг реал даромади, ишсизлик даражаси, ўлим сабаблари, касалликлар ҳақида реал ҳақиқий статистик маълумотлардан хабардормиз. Буни нафақат аҳоли, балким халқаро ташкилотлар ҳам қайд этмоқда.

4.  МХХ ислоҳоти. Бир неча йил олдин МХХ фаолиятига жуда катта эркинликлар берилган эди. МХХ суд-ҳуқуқ давлат бошқарув органлари фаолиятига аралашиши, тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳоллари жуда кўп учраб турар эди. Шавкат Мирзиёев келганидан сўнг ушбу қутратли ташкилот нафақат номи ўзгартирилди, балким унинг сафи ҳам яхшигина “тозаланди”. 

5.  Журналистларга эркинлик берилди – олдин айрим мавзуларда гап бошлаш, кимларнидир танқид қилиш – камдан кам содир бўлар эди. Аксарият журналистлар “осмонимиз мусаффо, шунга ҳам шукур” дейишдан нарига ўтмасди. Ҳозир бўлса – исталган амалдор, исталган муассаса ёки йирик давлат корхонаси фаолияти кескин танқид қилиниши мумкин ва бунинг учун журналистга ҳеч нарса бўлмайди.

Бу Шавкат Мирзиёев ҳукумат бошига келганидан кейин амалга оширилган ислоҳотларнинг барчаси эмас. Хусусан, сармоялар жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, мактабларда таълим даражасини ошириш каби ислоҳотлар ҳам айни дамда фаол олиб борилмоқда.

Шунингдек, солиқ тизимини ислоҳ қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳам ислоҳотлар тўғри йўналишда олиб борилмоқда. Уларнинг натижаларини бир неча йилдан кейин кузатамиз деб умид қиламиз.

Ҳали муаммолар кўп бўлишига қарамасдан, аллақачон амалга оширилган ва мутлақ ижобий натижалар берган ислоҳотлар учун президентга раҳмат айтишни ҳам унутмаслик керак.

Асосий мавзулар