20:25 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Мать и сын из Таджикистана держали в рабстве узбекистанцев в Подмосковье

Тожикистонлик она ва бола 4 нафар мигрантни қулдек ишлатди

© Вести.ру
Жамият
Ҳавола олиш
394 0 0

Тожикистонлик она ва бола Москва вилоятида 4 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортларини олиб қўйиб, қулдек ишлатишди.

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Москва вилоятига қисқа вақтга қулдорлик тизими қайтиб келди, деб хабар қилмоқда "Вести" телеканали.

Тожикистонлик она ва бола ўзбекистонлик 4 нафар мигрантларни қулдек ишлатишди. Дастлаб улар ишчиларга 15 кунга 250 доллардан маош тўлашини ваъда бериб, Москва вилоятига олиб келган. Лекин ўз ваъдасининг устидан чиқмаган. Ундан ташқари улар регистрация қилиш баҳонасида, мигрантларнинг паспортларини олиб қўйиб, қайтариб бермаган.

Шундан сўнг мигрантлар 1 ойдан ортиқ фақат овқат эвазига ишлашга мажбур бўлишган. Охир оқибат улар полицияга мурожаат қилишган.

Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда. Тожикистон фуқароларига 10 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Шу ўринда меҳнат қилиш учун келаётган ҳамюртларимизга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал иш берувчи билан шартнома имзолаш керак. Хоҳ у юридик, ҳоҳ  жисмоний шахс бўлсин.

Имзоланган шартномангиз бўлмаса ва иш берувчи билан низо келиб чиқса - ҳеч қандай полиция ёки суд сизнинг маошингизни олиб бера олмайди. Россияда қонун ҳимоясида бўлай десангиз – ўзингиз ҳам барча ҳужжатларингизни белгиланган тартибда расмийлаштириб қўйинг.

Асосий мавзулар