Ўзбекистон ATR 72-600 самолётларини харид қилиши мумкин

© Aviationtribune.comУзбекистан может приобрести самолеты ATR 72-600
Узбекистан может приобрести самолеты ATR 72-600 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Транспорт вазирлиги бир вақтлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ил-114 самолётига жуда ўхшаш бўлган ATR 72-600 самолётини сотиб олиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги франция-италия қўшма корхонаси маҳсулоти бўлган  ATR самолётларини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон транспорт вазирлиги ва ATR компанияси вакиллари учрашувида маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.

Рабочая поездка вице-премьера Д. Рогозина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ил-114-300 2023 йилдан бошлаб харидорларга етказиб берила бошлайди

Музокаралар давомида ATR ўзининг янги ҳудудий самолётини - ATR 72-600ни тақдим этди. Агар Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ушбу самолётларни харид қилиш ҳақида қарор қабул қилса, ATR учувчиларни тайёрлаш, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олади, дейилган хабарда.

ATR 72-600 – икки моторли турбовинтли, ўрта ва яқин масофаларга мўлжалланган самолёт бўлиб у 74 йўловчига мўлжалланган. Самолёт 1300 км масофага учиши мумкин. Самолёт 1980 йилларда қурилган ва ўзининг биринчи парвозини 1988 йилда амалга оширган. 2010 йилда модернизация қилинган.

Бир сўз билан айтганда ушбу самолёт бир вақтлар собиқ Тошкент Авиация заводида ишлаб чиқарилган Ил-114 самолётининг жуда яқин “синфдоши”. Тошкент авиация заводи ёпилганидан сўнг Ил-114 самолётини Россия авиация заводларидан бирида ишлаб чилариш эълон қилинган эди.  

Янгиликлар лентаси
0