20:30 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Работа фармацевтического предприятия Областной аптечный склад в городе Челябинске

Ўзбекистонда сотилаётган дорилар нархи қандай пайдо бўлади?

© Sputnik / Александр Кондратюк
Жамият
Ҳавола олиш
167 0 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси Ўзбекистон аптекаларида сотилаётган дорилар нархи қандай ҳосил бўлишини тушунтириб берди.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Муҳаббат Иброҳимова Ўзбекистонда савдога чиқарилаётган дориларнинг нархлариги таъсир қилувчи 5та асосий омилни санаб ўтди.

Иброҳимова айтишига қараганда, дорининг нархи арзон ёки қиммат бўлиши турли нарсаларга боғлиқ бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш технологиялари, хом ашё, таркиб ва бошқалар. Лекин айнан Ўзбекистонда сотилаётган дориларнархига асосан қуйидаги омиллар таъсир қилади:

  1. Ўзбекистонга кирадиган барча дори воситалари учун устама нарх бир хил — 15 фоиз қилиб белгиланган.
  2. Иккинчи сабаб — дори воситалари бизда бизнесга кирди. Шундан келиб чиқиб, дориларнинг миқдорига қараб маркетинг асосида нарх белгилашади. Улгуржи фирма катта миқдорда дори олиб келса, арзонга тушади.
  3. Учинчи сабаб — дориларни транспорт воситари орқали ташиб келтириш харажатлари. Маълумки, улар ҳар хил йўллар орқали олиб келинади.
  4. Тўртинчи сабаб — бизда дорихоналарда 20 фоизгача устама нарх қўйиш белгиланган. Кимдир катта тармоқли дорихонани юритаётгани учун фақат 10 фоиз қўйиши мумкин, кимдир 20 фоиз қўйиши мумкин.
  5. Яна бошқа сабаби — ушбу меъёрий ставкага қарамай, баъзи дорихоналар 20 фоиздан ҳам ошиқ нарх қўяди.

Минг афсуски, ҳозирда бундай ҳолатлар бизда кузатилмоқда. Мана шу омиллар таъсирида Ўзбекистонда дорилар нархи фарқланиши мумкин, деди мутахассис.

Асосий мавзулар