07:04 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Символы закона и правосудия

Тадбиркор томонидан ёқиб юборилган ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилди

© fotolia
Жамият
Ҳавола олиш
84430

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Тўймаевга нисбатан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Администрацияси Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида рўй берган ҳолат юзасидан расмий ахборот эълон қилди.

"Тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли икки қаватли савдо ва маиший хизмат уйини ноқонуний равишда бузишга бўлган хатти-ҳаракати ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш хулосаларига кўра, туман ҳокими Донаев Шоҳмурод Холбоевич ҳамда прокурори Жамшид Халилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев "Ҳисор Сарлочин" компаниясига тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда мазкур жамиятда ишловчи фуқаро Баҳриддин Исомов ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, Туймаевнинг юзига елим идишда бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборган.

Ҳодиса юз берган куни мамлакат президенти барча ҳокимларга "асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўйилмаслиги зарур ва шарт", дея қатъий огоҳлантириш берган эди.

Асосий мавзулар