08:02 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Учения МЧС на перевале Камчик

Уч республика қутқарув хизматларининг ўқув-машғулотлари Қирғизистонда бўлиб ўтади

© МЧС Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
77 0 0

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизиcтон қутқарув хизматлари илк бор биргаликда ўқув-машғулотлари ўтказади.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Сентябр ойида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон қутқарувчилари Қирғизистоннинг Боткен вилоятида илк бор биргаликда ўқув-машғулотлари ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

“Ўтказилиши кутилаётган бу машғулотлардан кўзланган мақсад - ёнғин-қутқарувчиларнинг табиий техноген ва офатларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкалашдан иборат”, - дейилган хабарда.

Айни дамда ушбу уч давлат мутахассислари ҳамкорликдаги ўқув-машғулотларининг ўтказилиш тартибини келишиб олишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 11 июн кунида Тошкент ҳарбий округида Ўзбекистонк Қуролли кучлар, Миллий гвардия, Чегара қўшинлари, маҳаллий ИИБ ва ФВВ бўлимларининг қўшма ўқув-машуғлотлари бўлиб ўтган эди.

Асосий мавзулар