Ўзбекистон курсантлари МДҲда учинчи бўлди

© МВУзбекские курсанты заняли 3 место
Узбекские курсанты заняли 3 место  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲнинг 7 мамлакати курсантлари беллашувида Ўзбекистон курсантлари учинчи ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 24-29 июль кунлари бўлиб ўтган МДҲ дўстона армияларининг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари мусобақадаcида Ўзбекистон жамоаси учинчи ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Мудофаа вазирлигига асосан.

© МВУзбекские курсанты заняли 3 место
Ўзбекистон курсантлари МДҲда учинчи бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Узбекские курсанты заняли 3 место

Беллашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь Республикаларидан жами 170 нафар курсант иштирок этди. Ушбу мусобақа ҳарбий билим юртлари курсантлари орасида биринчи марта ўтказилган халқаро спорт ўйинлари бўлиб у Иккинчи жаҳон урушининг 75 йиллигига бағишланган.

Иштирокчилар футбол, ҳарбийлашган кросс, спорт ориентирлаши, қўл жанги ва пневматик милтиқдан нишонга отиш бўйича беллашдилар. Мусобақанинг якуний натижаларга кўра, Россия курсантлари – 1 ўринга, Қозоғистон – 2 ўринга ва Ўзбекистон – 3 ўринга сазавор бўлди.

Алоҳида мусобақалар бўйича натижа қуйидагича бўлди:

Футбол: 1 – Россия, 2 – Қозоғистон, 3 – Ўзбекистон;

Ҳарбийлашган кросс: 1 – Қозоғистон, 2 – Ўзбекистон, 3 – Қирғизистон;

Қўл жанги:  1 – Россия, 2 – Ўзбекистон, 3 – Қозоғистон;

Милтиқдан нишонга отиш: 1 – Қозоғистон, 2 – Россия, 3 – Беларусь, 4 - Ўзбекистон;

Спорт ориентирлаши: 1 – Россия, 2 – Қозоғистон, 3 – Беларусь, 4 – Ўзбекистон;

© МВУзбекские курсанты заняли 3 место
Ўзбекистон курсантлари МДҲда учинчи бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Узбекские курсанты заняли 3 место
Янгиликлар лентаси
0