ДХА гербли гувоҳномаларни тўлдиришга оид саволларга ойдинлик киритди

Oбуна бўлиш
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда илгари ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гербли гувоҳномалар билан боғлиқ саволлар муҳокамаси кўпайиб кетди.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Давлат хизматлари агентлиги гербли гувоҳномаларни тўлдирилишга оид саволларга ойдинлик киритди.

ДХА хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкаларини қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилинган.

Уларни компьютерда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби 2019 йил 1 январдан жорий этилган.

© Пресс-служба Агентства госуслугОбразец заполнения свидетельства о рождении
ДХА гербли гувоҳномаларни тўлдиришга оид саволларга ойдинлик киритди - Sputnik Ўзбекистон
Образец заполнения свидетельства о рождении
Янгиликлар лентаси
0