Ўзбекистон жамоаси “Танк биатлони”да иштирок этиш учун етиб келди

© МВТанкисты Узбекистана готовятся к "Танковому биатлону"
Танкисты Узбекистана готовятся к Танковому биатлону - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда ўзбекистонлик танкчилар Москва вилоятида жойлашган “Алабино” ҳарбий  полигонида “Танк биатлони” мусобақасига тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Ўзбекистон жамоаси “АрМИ-2019” Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш  учун Россия Федерациясининг белгиланган манзилга етиб борди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.

“Айни дамда ҳамюртларимиз Москва вилоятидаги “Алабино” дала-ўқув майдонида “Танк биатлони” ва “Дала ошхонаси” мусобақасига сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда” – дейилган хабарда.  

Ҳарбийларимиз мусобақа ўтказиладиган ўқув жойлари билан яқиндан танишиб, шартлар буйича пухта тайёргарлик кўрмоқда. Ҳар бир давлатнинг дала-ўқув майдони бир-биридан маълум маънода фарқ қилиши табиий. Шу боис мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчилар дала-ўқув майдонининг мусобақа бўлиб ўтадиган ҳар бир нуқтасини синчиклаб ўрганиб чиқмоқда.

Соревнования по танковому биатлону среди войск Министерства обороны - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон илк бор халқаро Танк биатлонида иштирок этади

“Танк биатлони” мусобақасида илк бор иштирок этаётган ҳамюртларимиз 13 та жамоа билан куч синашади. Махсус мухбирларимизнинг хабар беришича, бугун “Танк биатлони” мусобакасига қуъра ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Жамоамизнинг яшаш шарт-шароитлари, “АрМИ – 2019” мусобақасига кўрилаётган тайёргарлик жараёни Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари томонидан узлуксиз назорат қилиб борилмоқда. Уларга нуфузли мусобақа олдидан сўнгги кўрсатмалар бериляпти.

Эслатиб ўтамиз, "Танк биатлони" – экипажлар орасида танкни бошқариш ва унга ўрнатилган асосий ҳамда захира қуролларидан мўлжалга аниқ отиш бўйича амалий мусобақа ҳисобланади. У Халқаро армия ўйинлари (АрМИ) дастурига киритилган бўлиб, энг нуфузли мусобақа ҳисобланади.

“Танк биатлони” халқаро мусобақалари 2013 йилдан Россия Федерациясида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида ушбу мусобақада Россиялик танкчилар доими 1 ўринни эгаллаб келишган. Иккинчи ва учинчи ўринларни Хитой ва Қозоғистонлик танкчилар, Арманистон ва Беларус танкчилари 4-5 ўринларни эгаллаб келишган.

Ўтган йил бўлиб ўтган “Танк биатлони”да Ўзбекистон иштирок этимаган бўлсада, ўзбекистонлик кузатувчилар келиб вазиятни ўрганиб, мусобақаларни батафсил кузатишган эди.

Янгиликлар лентаси
0