ОТМга кириш имтиҳонлари сабабли Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишДорожный знак "Кирпич"
Дорожный знак Кирпич - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда кириш имтиҳонлари сабабли вақтинча ёпиладиган кўчалар маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. ОТМга кириш имтиҳонлари сабабли Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра,  олий таълим муассасаларида кириш тест синовлари ўтказилиши муносабати билан 2019 йил 29 июлдан 10 августга қадар соат 05.00 дан  20.00 гача бўлган вақт оралиғида пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Кўргазма, Корхожиота, Ифтихор ва Ниёзбек йўли кўчалари транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча беркитилади.

Бошқарма фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019—2020 ўқув йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди.

Янгиликлар лентаси
0