Бу йил “эски” абитуриентлардан 53 миллиард сўм тўпланди

© Халқ сўзиДиректор Государственного тестового цента Мажид Каримов
Директор Государственного тестового цента Мажид Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Эски” абитуриентлардан тўпланган 53 миллиард сўм - тест синовлари харажатларидан қанчасини қоплайди?

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Бу йил олийгоҳларга қайта  ҳужат топшираётган абитуриентлардан 53 миллиард сўм маблағ жамланди, деб хабар қилди ДТМ раҳбари Мажид Каримов, Sputnik мухбирига.

“Бу йил янги жорий этилган тизим сабабли ҳужжат топшириш жараёнида абитуриентлардан 53 миллиард сўм миқдорида маблағ тўпланган. Тест синовларида яратилаётган шароитлар ана шу маблағ ҳисобидан амалга оширилмоқда”, - дейилган хабарда.  

Айтиш жоизки, ушбу маблағ кутилганидан бироз кўп. Феврал ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманидан ДТМ раҳбарияти 40 миллиард сўм атрофида тушиши кутилаётганини хабар қилишган эди.

Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриентлар тестдан жуда тез чиқмоқда - бу йилги саволлар шунчалик осонми?

53 миллиард бутун Республикада ўтказилётган тест синовлари харажатини тўлиқ қопламаса-да, 5-6 та вилоят харажатларини қоплаши керак. Бундай дейишга сабаб - ўтган йили тест синовларига тайёргарлик кўришда фақат Фарғона вилоятида 8,6 миллиард маблағ сарфланди – дейилган эди. Умумреспублика харажатларини неча пул бўлганини ҳақида аниқ маълумот топа олмадик.

Хабарда шунингдек бу йилги тест синовларида 1 066 925 нафар абитуриент иштирок этиши ва тест синовлари 29 июлдан бошлаб 16 кун давомида бўлиб ўтиши таъкидланган.

Тест синовлари ўтказиш учун 66 бино тайёрланди, уларнинг энг каттаси бир вақтнинг ўзида 1 минг 710 абитуриентни қабул қилади. Ушбу  бинолар учун 1 155 дан ортиқ видеокузатув камераси, 120 дона мобиль алоқаларини тўсувчи қурилма, абитуриентлар сонидан келиб чиққан ҳолда металлорамалар, бармоқ изи асосида таниш воситалари ўрнатилди.

Янгиликлар лентаси
0