Ислиқи эр билан турмушини кўрсатган аёл Instagram юлдузига айланди

© Foto : Peter GriffinОжидание рейса на самолет
Ожидание рейса на самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Исқирт эрининг қандай яшашини кўрсатган Instagram даги кузатувчилари сони 270 минг нафарга етди. Оила бекаси у қаерданлигини ошкор этмаяпти, шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳам юзини оммага кўрсатгани йўқ

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Турмуш ўртоғининг тартибсиз ҳаёт тарзини оммага намойиш этган ёш аёл Инстаграм юлдузига айланди, деб хабар қилмоқда SoraNews24.

Гап шундаки, аёл исқирт эри билан жанжаллашишга вақт йўқотишни истамади, бунинг ўрнига унинг ҳаёт тарзи акс этган фотосуратларни ижтимоий тармоққа жойлаб бормоқда. Хусусан, Инстаграммдаги суратларда хоналар бўйлаб ёйиб ташланган пайпоқлар, ювилмаган идиш-товоқ, тароқ акс этганини кўриш мумкин.

Аёлнинг постларида жаҳл умуман сезилмайди, у шунчаки суратлар тагида ҳазиломуз ва позитив изоҳларни қолдириб бормоқда. Унинг гапларида турмуш ўртоғига ва жажжи қизалоғига муҳаббат сезилиб туради.

Оиланинг ҳаёт тарзини кузатиб борувчилар сони айни вақтда 270 мингга етган.

Янгиликлар лентаси
0