01:30 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Руки в наручниках

Ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор Тошкентга олиб келинди

© Sputnik / Сергей Венявский
Жамият
Ҳавола олиш
416 0 0

Яккабоғда ҳокими ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор суд-психиатрия экспертизасидан ўтказиш учун Тошкентга олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Яккабоғда бир неча кун олдин ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов Тошкентга олиб келинди, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи” нашри, Бош прокуратурага асосан.

“Исомовга нисбатан суд-психиатрия экспертизаси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани судининг 22 июлдаги ажрими билан стационар тартибда суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш учун Тошкентга юборилган”, - дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни содир бўлган ҳодиса туфайли Яккабоғ тумани прокуратураси Баҳриддин Исомовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25 ва 97 моддасининг 1-қисми билан жиноят ишини қўзғатган эди.

22 июль куни Исомовга айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Айбланувчи қариндошлари томонидан таклиф қилинган ҳимоячиси Х.Жабборов билан холи учрашига шароит яратиб берилган.

Асосий мавзулар