13:34 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП

Кеча ЙПХдан қочган "Дамас" ҳайдовчиси ўзи келиб узр сўради

ГУВД г. Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
25901

Кеча Тошкент кўчаларида хавфли пойга уюштирган "Дамас" ҳайдовчиси ўз оёғи билан ИИБга келди.

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Кеча Тошкент кўчаларида ЙПХ ходимидан қочиб "машҳур" бўлган ҳайдовчи, бугун барчадан узр сўраб, видеомурожаат билан чиқди, деб хабар қилмоқда Facebookдаги гуруҳлардан бири.

"Мен, Каримов Санжар Исматович, 1984 йилда туғилганман. Кеча 01А063СА рақамли оқ "Дамас" мошинасини ҳайдаб кетаётганимда ЙПХ тўхтатди. Уларга бўйсўнмаган ҳолда қарама-қарши йўлдан қочдим. Бугун ўз қилган ишимдан афсусланган ҳолда ўз оёғим билан келиб узр сўрайман. Қилган ишим яхши эмаслигини ўзим ҳам билдим. Энди бошқа қилмайман", - дейилган видеомурожаатда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча ижтимоий тармоқларда “GTA los Tashkentos” номли видео кенг тарқалган эди. Унда “Дамас” ҳайдовчиси ЙПХ автомобилидан қочиб кетаётгани акс этган.

Кейинчалик ИИББ ушбу автомобил эгаси аниқланганини, лекин автомобилга 4 киши номига ишончнома бўлгани туфайли қоидабузарлик содир этилган вақтда автомобилни бошқарган ҳайдовчи қўлга олинмаганини хабар қилган эди.

Асосий мавзулар