01:14 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Меҳнат вазирлиги Риштонда ўтказилган ҳашарга муносабат билдирди

© Fb
Жамият
Ҳавола олиш
33310

Меҳнат вазирлиги хабарида айтилишига кўра, Фарғона вилоятида 27-28 июл кунлари 13,5 минг киши иштирокида ўтказилган оммавий ҳашар – ноқонуний бўлган.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги 27-28 июл кунлари Фарғона вилояти Риштон туманида ўтказилган оммавий ҳашарни ноқонуний деб баҳолади.

“Вазирлар Маҳкамасининг 349-сон Қарорига мувофиқ, ҳашар фақат ихтиёрий асосда ўтказилиши белгиланган. Умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўлиши шарт. Ҳашарлар доирасида бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмайди”, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари, Меҳнат вазирлиги томонидан ҳашарда иштирок этган “Азот” АЖ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Фарғона Иссиқлик энерго маркази” МЧЖ корхоналарда мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини ўрганиш учун 3 та гуруҳ комиссия тузилди.

Ушбу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жойлардаги давлат ҳокимият органлари раҳбарларидан ҳар қандай мажбурий меҳнат кўринишларини тўхтатишни талаб этади, дейилган хабарда.

Асосий мавзулар