19:55 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
423 0 0

Ўзбекистон президентининг расмий ташрифидан олдин Минскда "Ўзбекистон - Беларус" форуми бўлиб ўтди. Ундан турли соҳаларда бир қатор шартномалар имзоланди.

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистон ва Беларус форуми икки кундан буён давом этмоқда. Айни дамда имзоланган шартномалар миқдори 500 миллион долларга етди, Sputnik Беларус хабарига асосан.

Дори-дармонлар

Беларуснинг "Белфармпром" холдинги ҳамда Ўзбекистон Тиббиёт вазирлигининг Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ва “Fagusal” МЧЖ ўзаро ҳамкорлик ҳақида шартномалар имзолашди. Шартномага мувофиқ, Ўзбекистон ва Беларус ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил қилинади.

"Белфармпром" директори Виктор Шеин айтишига қараганда, биргаликда ишлаб чиқарилган дори воситалари учинчи мамлакатларга экспорт қилиниши режалаштирилган, жумладан Афғонистонга ҳам.

“Лойиҳанинг қизиқ томони шундаки, янги қурилаётган майдончада беларуснинг барча корхоналари маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ушбу корхоналар ҳозир ўз дориларини Ўзбекистонга тўғридан-тўғри етказиб бермоқда”, - дейди "Белфармпром" директори.

Шунингдек, икки республика Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш мақсадида селекция-генетик марказ ҳамда ветеринария учун фармацевтик корхона  ташкил қилиш ҳақида келишиб олишди.  

Картошка ва сут фермалари

Ўзбекистон – иқлими иссиқ ва ерлари унумдор мамлакат. Шу сабабдан ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш катта.

Ундан ташқари Ўзбекистон ҳам Беларусни қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда ўзининг етакчи ҳамкорларидан бири деб ҳисоблайди.

“Биз беларуслик ҳамкорларимиз муваффақиятларини катта қизиқиш билан кузатиб борамиз. Қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни ривожлантириш - ушбу форум натижаларидан бири бўлади деб умид қиламиз", – деди Ўзбекистонлик сенатор Алишер Курманов.

Курманов Беларус билан ҳамкорликда картошканинг қурғоқчиликка чидамли,серҳосил навларини яратишдан умид қилмоқда.

Ундан ташқари Тошкент вилоятида Беларус технологиялари асосида сут-товар мажмуаси қуриш режалаштирилган. Ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистонга "Здравушка-милк" компанияси ёрдам беради.

Шунингдек Беларус Ўзбекистонга катта миқдорда шакар, сут маҳсулотлари, паранда ва мол гўшти етказиб беришга таёр.

 

Катта ва стратегик режалар

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев икки республика ҳамкорлигидан умидлари катталигини хабар қилди.

“Икки давлат раҳбарлари олдимизга ўзаро маҳсулот айрбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйди. Биз ушбу йил охиригача ўзаро савдо ҳажми 500 миллион долларга етказишни кутмоқдамиз”, - деди  Элёр Ғаниев Беларус телеканали эфирида.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко
Пресс-служба президента Узбекистана

Беларус Республика кенгаши спикери Михаил Мясникович ҳам Беларус Ўзбекистонни Марказий Осиёда муҳим ва истиқбоблли ҳамкор сифатида қабул қилаётганини ва президент  ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказишни талаб қилаётганини хабар қилди. Беларус парламенти етакчиси ушбу фаолият тизимли равишда олиб борилса, Тошкент ва Минск ушбу кўрсатгичга етиши осон бўлишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун Беларусга давлат ташрифи билан келади. Икки давлат раҳбарлари имзоси учун бир неча ўнлаб ҳужжатлар тайёрдаб қўйилган. Икки республика раҳбарлари учрашуви муносабатлар ривожланиши учун катта туртки бўлиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар