19:17 28 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
353 0 0

Миллий авиакомпания фақат фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган самолётларни савдога чиқарган.

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўллари ижтимоий тармоқларда тарқалган, Boeing 787 DreamLiner самолётлари сотилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди, ЎзА хабарига асосан.   

“Хабарда айтилишига кўра, Boeing 787 DreamLiner самолётларини сотиш жорий режага кирмаган. Миллий авиакомпания фақат фойдаланиш муддати 15 йилдан кўп бўлган самолётларни савдога чиқарган”, - дейилган хабарда.

Хусусан, Ил-76ТД (5 дона) (чиққан йили 1982-1992); Ил-114-100 (7 дона) (чиққан йили 1999-2013) ва комплекс тренажёр КТС Ил-114; Boeing - 757-200 (2 дона) (чиққан йили 1999); Boeing - 767-3CBER (2 дона) (чиққан йили 2003- 2004); Boeing - 767 ВСF (2 дона) (чиққан йили 1996) сотувга қўйилган.

Иккинчидан, ижтимоий тармоқларда кўрсатилган самолёт нархлари ҳам ҳақиқатга яқин эмас. “Ўзбекистон ҳаво йуллари” МАК эксплуатациясидаги Boeing 787 самолётларининг нархи анча паст бўлиб, 115 миллион АҚШ долларидан бошланади.

Шунигдек, компания кредит эвазига сотиб олинган самолётлар учун тўловлар тўла-тўкис ўз вақтида амалга ошириб борилаётганини ҳам айтиб ўтган.

Асосий мавзулар