Ўзбекистонликлар эндиликда ўзи истаган қуролни сотиб олиши мумкинми?

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРабота магазина по продаже оружия
Работа магазина по продаже оружия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда “Қурол тўғрисида”ги қонун имзоланди. Янги қонун қурол бўйича қандай енгилликни беради? Фуқаровий қуролни исталган жойда олиб юриш мумкинми?

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Адлия вазирлиги “Қурол тўғрисида” қонун бўйича 5 та тушунмовчиликка изоҳ берди.

© Министерство юстиции Узбекистана“Қурол тўғрисида” Қонун бўйича 5 та тушунмовчиликка изоҳ
Ўзбекистонликлар эндиликда ўзи истаган қуролни сотиб олиши мумкинми? - Sputnik Ўзбекистон
“Қурол тўғрисида” Қонун бўйича 5 та тушунмовчиликка изоҳ

Фуқаровий қурол жумласига ов, спорт ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроллари киради.

Қуйидагилар ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли ҳисобланади:

- газли қурол – кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар;

- электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар.

Жамоат жойларида, шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда қуролни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш тақиқланади.

Миллий гвардия органлари томонидан бериладиган 3 ойлик рухсатномалар асосида фуқаровий ва хизмат қуроли олиниши мумкин.

Фуқаровий ва хизмат қуролини олишга доир рухсатнома қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқини бермайди.

Қуролни олишга доир рухсатнома қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқини бермайди.

Янгиликлар лентаси
0