22:44 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

Меҳнат вазири мажбурий меҳнатнинг ҳашардан фарқини тушунтирди

© Fb
Жамият
Ҳавола олиш
48530

Меҳнат вазири қачон “ҳашар”, қачон “мажбурий меҳнат” бўлади деган саволга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Бугун Халқаро пресс-клубда “Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили” мавзусида сессия ўтказилди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев “ҳашар” ва “мажбурий меҳнат” фарқини тушунтириб берди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Қачон ҳашар бўлади, қачон мажбурий меҳнат бўлади? деб айтилса. Бу гуёки биз ҳашарни легаллаштириб қўймоқчимиз. Бундай эмас. Ҳашар бу бизнинг урф-одатимиз, албатта биз ҳашарга чиққанмиз. Лекин у ерда мажбурлаш аломати бўлса, катта миқдорда одамларни бир қандайдир мобилизация масаласи бўлса, бу ҳеч қандай ҳашар эмас”, - деди вазир.

Вазир ходимни ишдан бўшатиш, ойликни камайтириш ёки мукофотдан маҳрум этиш билан қўрқитиш ёки лавозим бўйича ўсишда тўсқинлик қилиш ва бошқа исталган турдаги мажбурлаш аломатларини мисол тариқасида санаб ўтди.

“Ҳозирги билиб турибмиз, мен бандлик вазири сифатида, менга президент шунча ваколат берганларидан кейин, чет эллик ҳамкасбларимиз олдида баралла айтишимиз керак. Ҳашар бу Ўзбекистон келажаги эмас. Ҳашар - Ўзбекистон ва ҳукумати сиёсати эмас бу. Бундай ҳашар билан қилинган, мажбурий йўл билан қилинган нарса биз учун керак эмас”, - деб таъкидлади вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳашар фақатгина Ўзбекистон президенти ёки Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан ўтказилади.

“Ўзбекистонда одатда икки марта ўтказилади. Наврўз ва Мустақиллик байрами олдидан ҳашар ўтказилади. Лекин бошқа пайтлар ҳеч қандай ҳашар йўқ”, - деди Кудбиев.  

Вазир маҳаллаларда жамоатчилик назоратини кучайтириш кераклигини айтиб ўтди.

“Иш берувчилар диққатига аймоқчиманки, ўз ходимларини ҳашарга чиқмади деб қандайдир камситиш, ойлигини камайтириш ёки лавозимидан озод этишга йўл қўйилмайди. Айнан шундай ҳолатлар мажбурий меҳнат деб баҳоланади. Насиб қилса, бу масалада жиноий жавобгарлик киритилади”, - деб қўшимча қилди вазир.     

Асосий мавзулар