13:43 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
В здании ГУВД Ташкента открылся книжный магазин

ИИББ жиноятга мойил аёллар рўйхати учун халқдан узр сўради

ГУВД Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
549 0 0

Муассаса хабарига кўра, янглишмовчилик туфайли хатарли тоифага кирувчи хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёллар битта рўйхатга тушиб қолган

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкент ИИББ интернетда оммага эълон қилинган жиноятга мойил бўлган, хавфли тоифадаги аёллар рўйхати бўйича ўз расмий баёнотини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхат интернет фойдаланувчилари орасида катта шов-шув кўтарган эди.

Муассаса хабарига кўра, рўйхат хато талқин қилинган. Бунинг сабаби эса, ҳозирда чиндан хатарли тоифага кирувчи хотин-қизлар ва ижтимоий муҳофаза ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг битта рўйхатга тушиб қолганлигида.

Улар битта рўйхатда жамланмаслиги керак эди, фуқароларимизнинг эътирозлари тушунарли, деб таъкидлаган ИИББ матбуот-хизмати.

"Йўл қўйилган хатолик ва бунинг оқибатида вужудга келган англашилмовчилик учун узр сўраймиз", - дейилади баёнотда.

Тошкент ҳокимлиги ходими Баситхановадан нега узр сўради? >>>

Илгарироқ, Тошкент ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси раиси ушбу рўйхат туфайли Бош вазир ўринбосари Элмира Баситхановага ўз узрини келтирган эди.

Асосий мавзулар