19:00 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Кладбище - Хазрати Имом в Бухаре

Бухорода бюджет идора ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани бўйича текширув бошланди

© Facebook / TROLL UZ
Жамият
Ҳавола олиш
226 0 0

Бухорода бюджет ташкилотлари ходимлари Ҳазрати Имом қабристонидаги ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларига жалб этилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бухоро шаҳридаги бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани тўғрисидаги хабарлар бўйича текширув ишларини бошлади, деб хабар қилди ушбу вазирлик матбуот хизмати.

Кладбище - Хазрати Имом в Бухаре
Кладбище "Хазрати Имом" в Бухаре

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Бухорода бюджет ташкилотлари ходимлари Ҳазрати Имом қабристонидаги ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларига жалб этилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Troll.Uz лойиҳаси блогери маълумотларига кўра, мактаб, боғча ва шифохона ишчилари, аскарлар бир ойдан ортиқ вақт мобайнида ушбу ишларга жалб қилинмоқда. Бу меҳнат учун ҳеч қандан пул тўланмаяпти.

Кладбище - Хазрати Имом в Бухаре
Кладбище "Хазрати Имом" в Бухаре

Эслатиб ўтамиз, ундан олдин Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Фарғона вилояти Риштон туманида ўтказилган оммавий ҳашарни ноқонуний деб топганди.

Меҳнат вазирлиги томонидан ҳашарда иштирок этган “Азот” АЖ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Фарғона Иссиқлик энерго маркази” МЧЖ корхоналарда мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини ўрганиш учун 3 та гуруҳ комиссия тузилди.

Асосий мавзулар