Тошкентда сайёҳлик полицияси фаолият юрита бошлади

© Хокимият города ТашкентаВ Ташкенте появилась туристическая полиция
В Ташкенте появилась туристическая полиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда сайёҳлик полицияси тузилмаси тўлиқ таркибда шаклланади. Ушбу бўлинма шаҳарга келаётган туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сайёҳлик объектларида жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажаради.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Тошкентда сайёҳлик полицияси фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь ойидан Тошкент шаҳар ИИББ қошида Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаси иш бошлаган. Бугунги кунда ушбу бошқарманинг 10дан ортиқ ходимлари Тошкент шаҳридаги аэропортлар, вокзаллар ҳамда сайёҳлик объектларида фаолият юритмоқда.

Уникальный патруль на скутерах появился теперь в Хорезме - Sputnik Ўзбекистон
Туристик полиция ходимлари авваломбор рус тилини билиши керак - ИИВ

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ мазкур бўлинманинг фаолиятини йўлга қўйиш давомида Бухоро ва Самарқанддаги Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари вакиллари билан учрашиб, уларнинг иш тажрибаси билан танишди.

Шунингдек, мутасаддилар томонидан фаолият учун муҳим моддий техник базани шакллантириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, айни кунда автобуслар, автомобиллар, скутер ва мотоцикллар ишлашга шай. 2019 йил сентябрь ойига келиб ташкилий ишлар ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида жорий этилаётган Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида татбиқ этиш, шунингдек, ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ривожлантириш назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0