02:56 15 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Ўзбекистон “Ҳарбий-тиббий эстафета”да етакчилик қилмоқда

Департамент информации и массовых коммуникаций Минобороны РУз
Жамият
Ҳавола олиш
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)
254 0 0

V Халқаро армия ўйинлари доирасида “Фориш” тоғ полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” старт олган.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. V Халқаро армия ўйинлари доирасида “Фориш” тоғ полигонида старт олган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг дастлабки – АК-74 автомати ҳамда ПМ пистолетидан 100 ва 50 метр масофадаги нишонларга қарата ўқ отиш бўйича “Индивидуал маҳорат” шартида иштирокчи 11 мамлакатнинг эркак ва аёллар жамоалари ўз мерганлик маҳоратларини намойиш этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Департамент информации и массовых коммуникаций Минобороны РУз
Узбекистан лидирует в "Военно-медицинской эстафете"

Ҳар икки отиш ҳудудларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги масъул офицери подполковник Машҳур Аглаев бошчилигидаги арбитр ва техник ходимлар шахсий таркиби ҳар бир иштирокчига халқаро танлов низоми талаблари асосида йўриқномалар бериб, отиш амалиётининг маъёрларга биноан хавфсиз ва адолатли ўтишини назорат қилиб борди.

Департамент информации и массовых коммуникаций Минобороны РУз
Узбекистан лидирует в "Военно-медицинской эстафете"

Мазкур шартнинг якуний натижалари асосида ҳакамлар шахсий таркибининг хулосаларига кўра, индивидуал биринчиликда пешқадамлар рейтинги қуйидагича кўриниш олди:

Макаров пистолетидан ўқ отиш (эркаклар):

1-ўринда Бобожон Элмуродов – Ўзбекистон (183 балл);

2-ўринда Капезов Нуржан – Қозоғистон (169 балл).

3-ўринда Корбан Роман – Беларусь (141 балл).

Макаров пистолетидан ўқ отиш (аёллар):

1-ўринда Лариса Холматова – Ўзбекистон (145 балл);

2-ўринда Акбопе Танатарова – Қозоғистон (135 балл);

3-ўринда Светлана Черкашина – Беларусь (107 балл).

Калашников автоматидан ўқ отиш (эркаклар):

1-ўринда Хокимбек Мадаминжонов – Ўзбекистон (191 балл);

2-ўринда Бексултан Токтар – Қозоғистон (187 балл);

3-ўринда Шохрух Ибрагимов – Ўзбекистон (186 балл).

Калашников автоматидан ўқ отиш (аёллар):

1-ўринда Ойдин Убайдуллахужаева – Ўзбекистон (185 балла);

2-ўринда Хтар Тет  – Мьянма (182 балла);

3-ўринда Саидахон Абдумуминова – Ўзбекистон (181 баллов).

Ҳарбий-тиббиёт мутахассилари ўртасида автоматдан ўқ отиш мусобақаси бўйижа жамоавий баҳсларнинг якуни бўйича қўйидагилар маълум бўлди:

Эркаклар жамоаси:

1-ўрин – Ўзбекистон (377 балл);

2-ўрин – Қозоғистон (363 балл);

3-ўрин – Россия (343 балл).

Аёллар жамоаси ўртасида:

1-ўрин – Ўзбекистон (366 балл);

2-ўрин – Мьянма (340 балл);

3-ўрин – Қозоғистон (329 балл).

“АрМИ – 2019” ўйинлари жами 31 та танловдан иборат бўлиб, улардан 16 таси Россияда, тўрттаси Хитойда, учтаси Қозоғистонда, Беларусь ва Эронда иккитадан ҳамда Арманистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистонда биттадан танловлар ўтказилади.

Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)

Асосий мавзулар