Бешинчи август кунги тест натижалари эълон қилинди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРабота приемной комиссии МФТИ
Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 21 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида, 37 нафар бинода қоидани бузганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг саккизинчи куни- 5 август натижалари эълон қилинди.

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 66 та катта сиғимли бинода “Математика”, “Физика”, “Она тили ва адабиёти”, “Чет тили”, “Кимё”, “Биология” ва “Тарих” фанлари бўйича ўтказилди.

Тест синовларида икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан, 69 минг 620 нафари тест синовларида иштирок этди.

Тест синовларига 1 662 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 21 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида, 37 нафар бинода қоидани бузганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

ДТМ хабарига кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:

Кундузги таълим шакли бўйича:

  • Тошкент молия институтининг 5230600 – Молия таълим йўналиши – 189,0 балл;

Сиртқи таълим шакли бўйича:

  • Тошкент давлат аграр университетининг 5410300 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича) таълим йўналиши – 146,3 балл;

Кечки таълим шакли бўйича:

  • Наманган давлат университетининг 5111306 – Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда таълим йўналиши – 130,6 балл.

Тест топширганлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш кифоя.

Янгиликлар лентаси
0