03:19 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34

Тошкентда “Пахтакор-79” жамоаси аъзолари ёдга олинди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
35310

Бундан роппа-роса 40 йил муқаддам “Пахтакор-79” жамоаси машъум авиаҳалокат қурбонига айланган эди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкентдаги  Боткин қабристонида 1979 йил 11 август куни авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлган “Пахтакор” футбол клуби аъзоларини ёдга олиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Идгай Тазетдиновнинг беваси Алла Тазетдинова сўзга чиқди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

“Орадан 40 йил ўтди. Ўлим ҳақидаги гувоҳномалардаги ноҳақликни тўғирлаш фурсати аллақачон етиб келган: “ишлаб чиқаришдан ташқари ҳодиса”. Улар тақвим бўйича ўйинга учиб кетишаётган эдилар, қайд эса бундай битилган... Бу жуда муҳим”, - деди Тазетдинова.

У ўзгартириш киритиш нафақат ҳалок бўлганларнинг оиласи, балки адолат учун ҳам муҳим саналишини таъкидлади.

“Мен дастлабки ўн йилликда бу қайдни ўзгартириш учун ҳаракат қилдим, бироқ беҳуда. Менга бунда ёрдам беришларингизни сўрайман. У ерда “ишлаб чиқаришдаги ҳодиса” деб кўрсатилиши зарур”, - дея ҳисоблайди Алла Тазетдинова.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Вдова тренера клуба Идгая Тазетдинова — Алла Тазетдинова — в окружении почетный гостей и ветеранов футбола.

Маросимда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида тўп сурган, кейинчалик Грецияга кўчиб кетган таниқли футболчи Василис Хадзипанагис ҳам иштирок этди.

“Ҳалок бўлган футболчилари билан бамисоли оға-ини  эдик. Биласизми, мен Тошкентнинг “Пахтакор”ини унутиб қўйганим йўқ, Грецияда берган интервьюларимда ҳамиша у ҳақида гапириб берман, - деди Хадзипанагис. Уларнинг хотираси қалбимизда мангу яшайди”.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Советский и греческий футболист Василис Хадзипанагис.

1979 йилнинг 11 август санаси “Пахтакор” жамоаси аъзолари самода ҳалокатга учрашган. Авиаҳалокат оқибатида жамоанинг деярли барча ўйинчилари ҳалок бўлган. Анъанага кўра ҳар йилнинг 11 август куни шонли жамоа вакиллари ёдга олинади.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Отреставрированный монумент памяти "Пахтакора-79".

Асосий мавзулар