Қаршида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ 124,2 млн сўм жарима тўлайди

© Пресс-служба Министерства энергетики УзбекистанаВ Минэнерго рассказали, как решают проблемы с "умными" счетчиками
В Минэнерго рассказали, как решают проблемы с умными счетчиками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ҳисоблагичнинг ички қисмига махсус қурилма (чип) ўрнатган.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Қарши туманидаги истеъмолчи “Ислом Мухтор Ҳамкор” МЧЖ томонидан электр энергиясидан фойдаланишдаги яширинча ўғирлик тури аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Шерзод Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
"Ақлли ҳисоблагичлар" алдаяптими: энергетика вазири ўринбосари аниқ жавобни айтди

Билдирилишича, истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ҳисоблагичнинг ички қисмига махсус қурилма (чип) ўрнатган. Ушбу қурилма пульт орқали бошқарилиб, қурилма ишга туширилган вақтда электр ҳисоблагич оқиб ўтаётган электр энергиясини ҳисобга олмаган.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Қашқадарё ҳудудий бўлими мутахассиси хулосаси асосида истеъмолчи “Ислом Мухтор Ҳамкор” МЧЖ ушбу қоидабузарлик бўйича 124 222 250 сўм жаримага тортилди.

Янгиликлар лентаси
0